Миграция агентлиги қайд этишича, хорижда ишлаш мақсадида кетаётган фуқаролар орасида баъзан турмуш шароитида кутилмаган муаммолар юзага чиқиши мумкин.
Шундай оғир ҳолатлардан бири билан юзлашган аёл Р.С. 4 нафар вояга етмаган фарзандлари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаш ва ишлаш истагида бўлган.
Аммо турмуш ўртоғи томонидан ташлаб кетилган ва мураккаб молиявий аҳволда қолган. У фарзандлари билан Ўзбекистонга қайтиш учун мурожаат қилди.
Миграция агентлигининг ҳаракати билан ҳукумат қарори асосида, улар ватанга беғараз қайтарилди.

















