Кимё ёки биология йўналишида тўрт йил давомида бепул таълим олинг
Тошкент шаҳридаги Vebster университети тўлиқ қопланувчи 20 та стипендия дастурини эълон қилмоқда — улардан 10 таси “Кимё” ва 10 таси “Биология” йўналиши бўйича тақдим этилади. Ҳукумат томонидан ташкил этилган ушбу стипендиялар барча 4 йил давомида 100% ўқув тўловини қоплайди ва танлов асосида, ўқишда юқори натижаларга эга, илмий изланишга иштиёқи баланд абитуриентларга тақдим этилади. Ташаббуснинг мақсади Ўзбекистон ва ундан ташқарида янги авлод олимлар, тадқиқотчилар ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассисларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Биринчи ўқув йилида — 50% чегирма
Фақат кузги 2025 қабул учун қўшма дастурларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар биринчи йил учун ўқиш тўловига 50% чегирма олишади. Бу таклиф барча йўналишларга тегишли — кимё ва психологиядан тортиб ҳамширалик иши ва бошқа соҳаларгача, ушбу имконият бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар учун молиявий енгиллик яратади.
Ўзбекистонни тарк этмай туриб, АҚШда ўқиш имкони билан икки дипломга эга бўлинг
Қўшма дастурлар доирасида талабалар икки дипломга эга бўлишади: бири — Ўзбекистондаги ҳамкор университетдан, иккинчиси — бутун дунёда тан олинган Vebster университетидан (АҚШ). Ушбу диплом Ўзбекистонда нострификациясиз тан олинади.
Барча дастурлар тажрибали халқаро профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади. “3+1” модели асосида тузилган бакалавриат дастурлари талабага охирги йилни АҚШда ўқиш ва халқаро академик тажриба орттириш имкониятини беради. Университетнинг Ҳамширалик иши дастури шунингдек, талабаларни рўйхатдан ўтган ҳамширалар учун АҚШ лицензияси (NCLEX) имтиҳонини топширишга тайёрлайди ва глобал соғлиқни сақлаш карерасига йўл очади.
2025–2026 ўқув йили учун мавжуд дастурлар:
Тошкент тиббиёт академияси:
- Биология (BA in Biology);
- Кимё (BS in Chemistry);
- Психология (BА in Psychology);
- Ҳамширалик иши (BS in nursing).
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети:
- Биология (BA in Biology);
- Кимё (BS in Chemistry);
- Психология (BА in Psychology).















