Назарбоев ўзига умрбод берилган лавозимдан воз кечди
Назарбоевнинг сўзларига кўра, “барча масалалар битта қўлда бўлиши лозим”.
Қозоғистоннинг биринчи президенти, Қозоғистон халқ ассамблеяси раиси Нурсултан Назарбоев ассамблеянинг умрбод раислигидан воз кечди. У халқ ассамблеяси раиси ваколатларини мамлакатнинг амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширди.
"Барча масалалар битта қўлда бўлиши лозим. Мен Қозоғистон халқ ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширдим", - деди Назарбоев ассамблеянинг XXIX сессиясида қилган чиқишида.
Қозоғистон халқ ассамблеяси 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, у давлат раҳбари ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади.
Ассамблеяга ташкил этилганидан бошлаб Нурсултон Назарбоев раҳбарлик қилиб келган.
Мавзуга оид
18:42 / 30.08.2024
Назарбоевнинг собиқ келини одам ўғирлашда айбланиб, 12 йилга қамалди
22:01 / 16.08.2024
Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдиули қамоқдан озод қилинади
19:01 / 12.08.2024
Назарбоевнинг жияни давлатга 1,6 млрд доллар қийматли мулкларни қайтарди
13:52 / 27.03.2024