Тошкент метросида яна фавқулодда ҳолат юзага келди
«Новза» метро бекати яқинида поезд ҳаракати тўхтаб қолди, бекатларда йўловчилар тўпланди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Ижтимоий тармоқларда метро йўловчилари туннел бўйлаб пиёда кетаётгани акс этган видео ва фотолар тарқалмоқда.
«Жуда бир ажойиб ҳолат метронинг ичидан юриш. 1400 сўмга шунча ҳолатни кўрсангиз бўлади», дейди видеолардан бирининг муаллифи бўлган йўловчи.
Метродаги носозлик туфайли шаҳар жамоат транспортида юқори даражадаги тирбандликлар юзага келди. «Чилонзор» йўлида ҳаракат тўхтаб қолгани туфайли бекатларда тўпланиб қолган йўловчилар ташқарига чиқишга мажбур бўлишган.
Интернетда «Пахтакор» бекати атрофидаги ҳудудлар ер остидан чиққан ва манзилига етиб олишга ҳаракат қилаётган одамлар билан тўлиб кетгани акс этган видеолар пайдо бўлди.

«Ўзбекистон темир йўллари» соат 18:42га келиб метро туннелида поезд тўхтаб қолиши ҳолати бўйича изоҳ берди.
«Бугун соат 17:50ларда Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» йўналишидаги «Миллий боғ» ва «Новза» станциялари оралиғида техник сабабларга кўра битта ҳаракат таркиби тўхтатилди. Барча йўловчилар хавфсиз эвакуация қилинди. Метронинг ушбу йўналишида ҳаракат давом этмоқда.
«Тошкент метрополитени» унитар корхонасининг раҳбарияти йўловчилардан узр сўрайди ва вазиятни аниқлаб олиш учун ишчи гуруҳ тезкор ташкил этилганини маълум қилади», дейилади изоҳда.
Сўнгги вақтларда Тошкент метросида бу каби ҳолатлар одатга айланди.
18 март куни метронинг ер усти Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетганди. Ўшанда тўхтаб қолган таркибга ортдан келган бошқа бир таркиб келиб урилганди.
8 апрель куни Тошкент метросининг Сергели ерусти йўлида ҳам поезд тўхтаб қолган, йўловчилар рельслар бўйлаб пиёда ҳаракатланишга мажбур бўлганди. Кейинчалик метро расмийлари шундай воқеа бўлиши метро йўли қурилаётган вақтдаёқ кутилгани, бироқ бу муаммо кутилганидан аввал юз берганини маълум қилганди.
Шунингдек, 10 апрелда Чилонзор йўналишида поезд «Пушкин» бекатидан «Буюк ипак йўли» бекатигача эшикни ёпмай ҳаракатлангани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Сербияни Украинага яширин равишда ўқ-дорилар етказиб беришда айблади
Жаҳон | 21:37
-
28 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:14
-
Путин Украина билан Истанбул музокараларидан сўнг армиясини янги ҳужумга ташлади
Жаҳон | 21:10
-
Музейми ёки парк? Темирйўл музейида овқатланиш шохобчаси ва аттракционлар очилди, фаоллар бунга қарши
Жамият | 20:48
Мавзуга оид

22:58 / 02.06.2021
Сергели–Қўйлиқ ер усти метроси қурилишида 785 та дарахт бошқа жойга кўчирилади

00:07 / 02.06.2021
Ҳаво ҳарорати кўтарилгани сабаб Тошкент ерусти метросида ҳаракат тезлиги чекланади

08:38 / 25.05.2021
Метрода йўловчи ташиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи норматив ҳужжатлар амалда мавжуд эмас - Агентлик

23:42 / 24.05.2021