11:18 / 28.04.2021
8087

Ёшлар ишлари агентлиги «Ёш китобхон оила» Республика танловини эълон қилди

Танловда ғолиб бўлган ёш оила Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси билан тақдирланади.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги 30 ёшгача бўлган ёш оилалар учун «Ёш китобхон оила» Республика танловини эълон қилди.

«Ёш оилаларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, китобхонликни мамлакатимиз бўйлаб кўникмага айлантириш, жойларда адабий муҳит яратиш мақсадида “Ёш китобхон оила” республика танлови эълон қилинади», дейилади Ёшлар ишлари агентлигининг хабарида.

Маълум қилинишича, танловда иштирок этиш истагидаги 30 ёшгача бўлган ёш оилалар жорий йилнинг 30 майига қадар @kitobxonoila_bot телеграм манзили орқали ариза юборишлари мумкин.

Шунингдек, танловда ғолиб бўлган ёш оила Президент совғаси — “Спарк” автомашинаси билан тақдирланади.

Top