Ўзбекистон | 10:05 / 29.04.2021
15091
1 дақиқада ўқилади

Бугун Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бўлиб ўтади.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид