Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги терактда 30га яқин одам ҳалок бўлди
Афғонистонда миналаштирилган автомобилнинг портлаши оқибатида 30га яқин одам ҳалок бўлди, камида 60 киши яраланди. Бу ҳақда Pajhwok нашри хабар берди.
Портлаш Лоҳар вилоятининг маъмурий маркази Пули-Аламда юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобил ўнлаб ёшлар тўпланган бино ёнида портлатилган. Улар бу ерга Лоҳар университетига кириш имтиҳонларини топшириш учун йиғилишган бўлган.
TOLONews телеканалининг хабар беришича, бинога жиддий шикаст етган. Маълумотларга кўра, вайроналар остида ўнлаб одамлар бўлиши мумкин.
Афғонистонда ҳаракат қилувчи бирорта террорчи гуруҳ ҳозирча ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Ҳужум АҚШ ва НАТО Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаган вақтда содир этилди. Қўшинлар олиб чиқилишини 11 сентябргача якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:00 / 26.03.2026
Амударёда қайиқда сузиб ўтган наркокурер 10 кг гашиш билан ушланди
13:25 / 25.03.2026
Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги қамишзорлар режали равишда ёқилмоқда
11:28 / 24.03.2026
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
00:32 / 19.03.2026