Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Меҳр-5» операциясида 93 нафар ўзбекистонлик Суриядаги лагердан олиб келинди
Суриядаги уруш нуқталарига бориб қолган, «Ал-Ҳол» лагерида 3 йилдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар орасида ота-онасидан айрилган 7 нафар ўғил-қиз ҳам бор.
Улар 30 апрел куни, Ўзбекистон ҳукуматининг «Меҳр» сериясидаги бешинчи махсус операцияси давомида ватанга олиб келинди.
«Тақдирнинг аччиқ қисматига дуч келган бу юртдошларимиз яшаш учун зарур бўладиган энг оддий шароитлардан маҳрум ҳолатда ҳаёт кечиришга мажбур бўлган.
Ўз ватанига қайтарилган аёллар ва болалар Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторийсига жойлаштирилади ҳамда уларга зарур тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ишлар амалга оширилади», – дейилади Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида.
Қайд этилишича, Рамазон ойидаги операция АҚШ ҳукумати, бошқа давлатлар ва Суриядаги маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари кўмагида ўтказилган.
Бунга қадар тўрт марта ўтказилган «Меҳр» операциялари доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган жами 438 нафар аёллар ва болалар олиб келинган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026