Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Қирғизистон элчихонасига ташриф буюрди
2021 йилнинг 3 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, вазир Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида юз берган фожиали воқеалар юзасидан чуқур чуқур ҳамдардлик билдирган.
Шунингдек, хабарда айтилишича, Абдулазиз Комилов элчихонадаги таъзия китобига тегишли қайдни киритган.
Охирги маълумотларга кўра, икки давлат чегарасида юз берган 4 кунлик тўқнашувлар давомида Қирғизистоннинг 34 фуқароси ҳалок бўлган, 178 фуқароси жароҳат олган. Қирғизистон ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар ўқотар қуролдан ўлдирилган.
Шунингдек, ихтилоф давомида Қирғизистоннинг Боткен ва Лайлак туманларидаги 100дан кўпроқ объектга, жумладан, 78та уйга, 10та АЁҚШга, 2та мактабга зарар етган.
Норасмий маълумотларга кўра, Тожикистон томонидан ихтилоф вақтида 10 нафаргача фуқаро ҳалок бўлган, 90дан кўпроғи жароҳат олган.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
19:46 / 16.02.2026
Садир Жапаров қандай қилиб ҳокимиятга келганди?
15:38 / 16.02.2026
«Дамингни ол, дўстим» – Жапаров Ташиев билан учрашганини айтди
14:14 / 16.02.2026