Иқтисодиёт | 16:17 / 03.05.2021
10657
1 дақиқада ўқилади

Facebook Ўзбекистонда қарийб 6 миллиард сўм солиқ тўлади

Ўтган йил давомида Ўзбекистон бюджетига бир қанча машҳур компаниялар, хусусан, Facebook 5,9 миллиард, Google 3,4 миллиард, Apple 1,9 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Давлат солиқ қўмитаси электрон хизмат кўрсатувчи хорижий компанияларнинг 2021 йил I чоракда давлат бюджетига солиқ тўловлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, республикада электрон хизмат кўрсатувчи 26та хорижий компания рўйхатга олинган бўлиб, улар жорий йилнинг I чорагида давлат бюджетига 4,3 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Шунингдек, ўтган йил давомида Ўзбекистон бюджетига бир қанча машҳур компаниялар, хусусан, Facebook 5,9 миллиард, Google 3,4 миллиард, Apple 1,9 миллиард, Netflix 190 миллион, Booking.com 181 миллион, Yandex 136 миллион сўм миқдорида солиқ тўлаган.

Аввалроқ, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид