Жаҳон | 15:19 / 05.05.2021
10167
1 дақиқада ўқилади

Жапаров қўшнилар билан чегара масаласини йил охиригача ҳал қилишини айтди

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон қўшни мамлакатларга транспорт йўлаклари ва ҳаво қатнови, чегарадаги иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича қатор давлатлараро лойиҳаларни таклиф этиш ниятида.

Қирғизистон чегаранинг белгиланмаган участкалари масаласини йил охиригача ҳал қилади. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров конституция куни муносабати билан қилган чиқишида айтди.

«Биз қўшни мамлакатлар билан чегара масалалари бўйича йил охиригача келишувга эришишни мақсад қилганмиз», - деб таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон қўшни мамлакатларга транспорт йўлаклари ва ҳаво қатнови, чегарадаги иқтисодий ва маданий алоқаларни ривожлантириш бўйича қатор давлатлараро лойиҳаларни таклиф этиш ниятида.

Жапаров шунингдек, республика Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилишда давом этишини ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид