14:46 / 05.05.2021
9700

Юнусобод тумани ҳокими коронавирусга чалингани маълум қилинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

«Юнусобод туман ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовда COVID-19 аниқлангани боис, ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабулни маълум муддат туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Амир Муҳитдинов ўтказади», дейилади хабарда.

Жаҳонгир Иброҳимов 2017 йилдан 2020 йилнинг августигача Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020 йил 25 августдан Бектемир тумани ҳокими бўлган, 2021 йилнинг январь ойида Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани хабар қилинганди. 

  • Ўзбекистонда эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Сўнгги кунларда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 400дан юқори бўлмоқда, айни вақтда касалликка чалиниб, шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3500дан ошган.
Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top