12:01 / 06.05.2021
13938

Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, полковник Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Муқаддам полковник Р.Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Шунингдек, у Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Top