Жамият | 18:46 / 07.05.2021
2533
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 600 килограмм гўшт тўхтатиб қолинди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қашқадарё вилоятида жойлашган Мингчинор мунтазам йўл-патруль хизмати масканида тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 600 килограмм гўшт тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 апрель куни «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида Китоб туманида яшовчи Ш.Б. «Киа бонго» русумли юк машинасида 600 килограмм йирик шохли мол гўштини тегишли ветеринария маълумотномаси бўлмаган ҳолда олиб кетаётгани аниқланиб, тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда вилоятда сифатсиз гўшт маҳсулотларини сотиш ҳолати кўпайган. Вилоятдаги бозорлар, савдо объектларида жойлашган қассобхоналарда ветеринария, санитария қоидалари ва меъёрларига риоя этилиши бўйича текширувлар ҳамда рейдлар ўтказилганда, бир қатор қоида бузилиши ҳолатлари аниқланган, Жумладан, гўшт маҳсулотларини сотишда камчиликларга йўл қўйган ва яроқсиз маҳсулотлар сотган 74 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид