Ўзбекистон | 17:52 / 08.05.2021
7180
2 дақиқада ўқилади

Ботир Қурбонов: «Йил якунига қадар Ўзбекистон ўз вакцинасини эълон қилади»

Ўзбекистон йил якунига қадар ўз вакцинасини яратади. Ҳозирда бу борада клиник синовлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов Kun.uz'га маълум қилди.

Ботир Қурбоновнинг сўзларига кўра, бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича ишламоқда. Ушбу жараён Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган. Олимлар ва мутахассислар бу масалада тадқиқот олиб бормоқда.

«Йил якунига қадар чиндан ўзбек олимлари томонидан яратилган Ўзбекистон вакцинаси намойиш этилади. Вакцинанинг номи ҳозирча сир. Вакцина биринчи ва иккинчи клиник синов босқичларидан ўтиб, учинчи клиник синов босқичига етганда, яъни одамларда фойдаланиш бошланганда номи маълум қилинади. Чунки бу вакцина ҳали қанчалик самарали эканлиги тўлиқ ўрганиб чиқилмади», дейди Қурбонов.

Маълумотларга кўра, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутахассислари ва қўмита ҳузуридаги Ҳайвон касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат илмий маркази олимлари ҳам Россиянинг ҳайвонлар учун мўлжалланган коронавирусга қарши «Карнивак-Ков» вакцинаси синов жараёнларини Ўзбекистонда ҳам ўтказиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди