20:08 / 08.05.2021
7390

Кобулдаги портлаш оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

Маълумот берилишича, Кобулдаги қизлар мактаби яқинида учта портлаш содир этилган. 

Афғонистон пойтахти Кобул ғарбидаги мактаб яқинида содир бўлган портлаш оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, 46 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб 1TV телеканали хабар берди.

Маълумот берилишича, Кобулдаги қизлар мактаби яқинида учта портлаш содир этилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлашларга машинага ўрнатилган бомба сабаб бўлган. Бироқ мамлакат хавфсизлик хизмати вакиллари бу маълумотни тасдиқламаган.

Аввалроқ 1TV телеканали ички ишлар вазирлиги портлашларни тасдиқлагани, аммо ҳодиса қурбонлари сони тўғрисида маълумот бермаганини хабар қилганди.

Top