Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги анҳорда кўк рангли сув оқмоқда
Самарқанд шаҳри марказидан оқиб ўтувчи анҳорда кўк рангли сув оқмоқда. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб бормоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри бўйлаб олиб борилаётган кузатув назорати давомида шаҳар марказидан оқиб ўтувчи Чашма ва Сиёбча коллекторларининг бирлашиш қисмидан номаълум сабабларга кўра тўқ кўк (бинафша) рангдаги таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувлар оқаётгани аниқланган.
Бошқарма томонидан ташкил этилган тезкор гуруҳ томонидан олиб борилган суриштирувларда «Самарқанд вилоят сув таъминоти» МЧЖга қарашли, Курчатова кўчасида жойлашган СП-3 оқова сув кўтариб бериш станцияси ишламаётгани аниқланган.
Бошқарманинг расмий муносабатида айтилишича, ҳозирда таркибида ифлослантирувчи моддалар меъёридан ортиқча бўлган оқова сувни коллекторга ким оқизаётганини аниқлаш мақсадида қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда. Суриштирув натижаси эълон қилинади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026