Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Хитойга боради
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Хитой – Марказий Осиё» ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви тўғрисида маълумот берди.
2021 йилнинг 11-12 май Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сиан шаҳрида бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф билан боради.
Мазкур тадбирда, шунингдек, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам қатнашади.
Вазирлар учрашуви чоғида ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ташриф давомида вазир Абдулазиз Комилов Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан икки томонлама музокаралар ўтказади ва «Ипак йўли» 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросимида нутқ сўзлайди.