«Сардоба иши» бўйича суд ҳукми эълон қилинди
«Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М.Холматов 10 йилга қамалди. Яна 4 судланувчига 5 йил, бир нафарига 4 йил берилди.
10 май куни Ўзбекистон Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида «Сардоба иши»га оид ёпиқ суд жараёнлари ниҳоясига етди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати маълум қилди.
«Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилди», – дейилади расмий ахборотда.
Суд ҳукмига кўра:
М. Холматов – «Ўзтемирйўлқурилишмонтаж» УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
С. Руднев – «UzGIP» МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
С. Абдуназаров – «Сирдарё сув қурилиш инвест» ДУК раҳбари лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
Ф. Данабоев – «Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
И. Каттабеков – «Омад дубл» МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.
Б. Асадов – «TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS» (собиқ «Тўпаланг Шеробод» ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колонияларда ўташ белгиланди.
С. Қаҳҳоров – «Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бош муҳандиси лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 203-моддаси ва 207-моддаси 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
К. Рўзиев – «TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION» (собиқ «Резаксой сув қурилиш») УК директори лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни ЖКнинг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
Л. Тожиддинов – «TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS» (собиқ «Тўпаланг Шеробод» ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари ва 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
А. Шукуров – «TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION» (собиқ «Резаксой сув қурилиш») УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
Ў. Хамроев – «Омад дубл» МЧЖ бош муҳандиси лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Мамиров – «Омад дубл» МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
С. Муродулоев – «Sariosiyo qurilish» МЧЖ директори лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
А. Муродуллаев – «Sariosiyo qurilish» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ф. Маҳмудов – «Trans servis kompleks» МЧЖ директори лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
З. Жабборов – «Trans servis kompleks» МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 258-моддаси 2-қисми «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда БҲМнинг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Ш. Қўчқоров – Сув хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган –
– ЖКнинг 203-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга БҲМнинг 100 баравари миқдорида 22 300 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 126 куни ЖКнинг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ 6 865 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.
Шунингдек, судланувчилардан ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш оқибатида ҳамда «Сардоба» сув омбори ўпирилиши натижасида етказилган зарарларни ундириш чоралари белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув омборини қуриш учун ажратилган бюджет маблағларининг қонуний сарфлангани юзасидан жиноят иши тергови давом этаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024