Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Япония етакчиси билан мулоқот ўтказади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Япония етакчиси ҳамда Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда маълум қилди.
“Бугун давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилади. Шунингдек, ҳафта давомида соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилиши мўлжалланган.
Халқаро тадбирлар режасига келсак, бу ҳафта президентимиз Япония етакчиси ҳамда минтақамиз мамлакатлари раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказиши режалаштирилган.
Мана, муборак Рамазон ойи тугашига ҳам оз вақт қолди. Шу кунларда ҳурматли президентимизга Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси бўйича ахборот берилади”, деди Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайити бўйича қабул қилинадиган қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026