Инновация вазирлиги Германия билан ҳамкорликда янги лойиҳа амалга оширади
Инновация вазирлиги Германия билан ҳамкорликда «Замонавий инновацион марказлар – 2022» техник ёрдам лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда Kun.uz’га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

10 май куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) директори Йорг Пуделка томонидан 250 минг Евро қийматидаги «Замонавий инновацион марказлар – 2022» техник ёрдам лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзоланди.
Лойиҳа 3 та асосий компонентдан иборат бўлиб, у илғор Германия тажрибасига таянган ҳолда инновацион марказлар ходимлари ва инновацион тизимнинг асосий иштирокчиларининг стажировкаларини ташкил этиш, аҳолининг инновациялар тўғрисида хабардорлигини оширишни ўз ичига олади.
Меморандум доирасида Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамиятининг (GIZ) беғараз грантлари асосида 15 нафар инновация соҳасидаги мутахассислар Германияга малака оширишга юборилади, халқаро экспертлар ёрдамида «Инновацион марказларни бошқариш тўғрисида»ги қўлланма ишлаб чиқилади ҳамда Германиянинг инновация соҳаси тўғрисидаги лицензияланган ҳужжатли фильмлар мамлакат телерадиоканаллари орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилади.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг қайд этишича, республика ҳудудларида инновацион инфратузилмаларни ташкил этилишида кадрлар масаласи, уларнинг малакаси катта аҳамиятга эга. Инновациялар бўйича проректорлар масъуллигидаги илмий ишланмалари тижоратлаштириш марказларига умумий концепция ишлаб чиқиш энг муҳим вазифалардан бири. Ушбу Меморандум шундай инновацион марказларни ривожлантириш, бошқариш соҳасини янги ва юқори поғонага кўтаришда катта туртки бўлиб хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. Дембеленинг голи "ПСЖ"га "Арсенал" устидан ғалаба келтирди
Спорт | 03:25
-
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп
Жаҳон | 01:02
-
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
Жаҳон | 00:31
-
Франция Россия ҳарбий разведкасини мунтазам равишда киберҳужумлар уюштириб келганликда айблади
Жаҳон | 23:49 / 29.04.2025
Мавзуга оид

09:51 / 29.04.2025
Германияда руслар ҳақидаги бестселлерлар муаллифи Александра Фрёлих ўлдирилди

17:31 / 28.04.2025
Тошкентда 5 кишига Германия визаси олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

21:45 / 16.04.2025