Ўзбекистон | 14:32 / 12.05.2021
7472
3 дақиқада ўқилади
Ҳарбий суд ва айрим вилоят судларига раис ўринбосарлари тайинланди
Ўзбекистон Ҳарбий суди ва айрим вилоят судлари раис ўринбосарлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди.
Судьялар олий кенгаши хабарига кўра, куни кеча Ўзбекистон президенти бу ҳақдаги тегишли фармойишга имзо чекди.
Фармойишга биноан:
- Зафар Зиякулович Аллабаев судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суд раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят маъмурий судининг раиси вазифасидан озод этилди;
- Бобохон Ходжиакбарович Вахобов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
- Алишер Абдухамидович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
- Ўткир Абдуғаффарович Мамадалиев судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
- Гавҳар Дусбековна Олимова судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
- Раҳматилла Салайдинович Орзиқулов судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди (бунгача Олий суд судьяси лавозимида ишлаган);
- Акмал Ҳошимович Раҳимов судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланади (бунгача Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган);
- Умиджон Шарибжонович Шокиров судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди (бунгача Ҳарбий судининг судьяси лавозимида ишлаган);
- Фарҳоджон Боқижонович Ғаниев судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
15:50 / 09.09.2023
“Бизнинг халқ бефарқ эмас” – судлар ва судялар фаолияти ҳақида очиқ суҳбат
07:53 / 31.08.2023
Судьяликка талабгорлар синовларда нега 0 балл олганига изоҳ берилди
12:14 / 04.08.2023
Судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари кузатилгани маълум қилинди
19:08 / 03.08.2023