11:10 / 12.05.2021
4218

Ўзбекистон 200 миллион литрдан ортиқ бензин импорт қилди

Жорий йилнинг дастлабки 4 ойи давомида Ўзбекистонга импорт қилинган бензиннинг 90 фоиздан ортиғи Россия ва Туркманистондан олиб кирилган.

2021 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистонга қиймати 66,4 млн долларга тенг бўлган 207,5 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Статқўм хабар бермоқда.

Ўтган 4 ой давомида Ўзбекистон бензин импорт қилган асосий давлатлар:

  • Россия – 39 млн,
  • Туркманистон – 22,5 млн, 
  • Қозоғистон – 4,6 млн АҚШ доллари.

Хориждан автомобил бензини импорт қилган ҳудудлар:

  • Тошкент шаҳри – 46,7 млн,
  • Фарғона вилояти – 8,7 млн,
  • Бухоро вилояти – 4,7 млн,
  • Самарқанд вилояти – 2,2 млн,
  • Сирдарё вилояти – 1,8 млн,
  • Наманган вилояти – 1,3 млн,
  • Тошкент вилояти – 424 минг,
  • Хоразм вилояти – 293,6 минг,
  • Қорақалпоғистон Р. – 133,9 минг,
  • Қашқадарё вилояти – 69 минг АҚШ доллари.

Шунингдек, 2021 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда 291,3 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг январ–декабр ойларида 1 миллион тоннани ташкил этган.

Аввалроқ, биржа савдоларида бензин нархи ошгани маълум қилинганди.

Top