Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 200 доллар пора билан қўлга тушган боғча мудирасига жазо тайинланди
Фарғонада ишга киритиб қўйиш эвазига фуқаролардан пора талаб қилган боғча мудиралари қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими Kun.uz мухбирига хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган. Уларда Тошлоқ туманидаги давлат МТТ мудираси фуқаро Д.Т.ни 0,5 ставка ишга олиш учун ундан 200 доллар миқдорида пора талаб қилган ва жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Қўқон шаҳридаги 64-ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Э.И. ҳам 2020 йилнинг июнь ойида туғуруқ таътилидан қайтиб, ишлаш истагини билдирган М.М.дан пора олишга уринган вақтида кимёвий ишлов берилган пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Боғча мудиралари Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, уларга икки йил муддатга мансабдор ва моддий жавобгарлиги бўлган лавозимларда ишламаслик ва уч йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Қайд этилишича, департамент ходимлари томонидан Фурқат туманидаги давлат боғчаларидан бири ўрганилганда 2016—2020 йиллар давомида аслида ишламаган 9 нафар шахсга иш ҳақи ёзилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.
Аввалроқ, Фарғонада боғчаларга етказиб берилаётган гўшт маҳсулотлари сифати қониқарсиз экани аниқланганлиги юзасидан хабар берилган эди.
Мавзуга оид
09:45
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
12:53 / 11.06.2026
Машинада унутиб қолдирилган боғча боласи димиқиб вафот этди. Бу Қашқадарёда бир йил ичидаги иккинчи шундай ҳодиса
10:58 / 09.06.2026