Жиззах давлат педагогика институти анъанавий таълимга ўтказилади

Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институтининг барча курс (1-4 курслар) талабалари учун 2021 йил 17 май кунидан бошлаб анъанавий таълим шаклида ўқиш бошланади. Бу ҳақда институт матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.
Барча талабалар институтга ПЦР (коронавирус тест натижаси) тест натижалари билан қабул қилинади. Коронавирус билан касалланган ёки даволанаётган талабалар ўқишларини масофавий (онлайн) тарзда давом эттиришади.
Педагогик амалиётни ўтаётган талабалар ўз ҳудудларидаги таълим муассасаларида амалиётни белгиланган муддатда якунлаб, ПЦР (коронавирус тест натижаси) тест натижалари билан анъанавий ўқиш шаклига қайтишади.
Институт томонидан маълум қилинишича, талабалар тест натижаларини ўз ҳудудларидаги санитария-эпидемиологик ососойишталик марказларидан бориб олишлари мумкин. Лаборатор таҳлил олиш марказлари орқали тест топшириш бепул.
Аввалроқ, Жиззах давлат педагогика институтида ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 30 апрелидан бошлаб 14 майга қадар икки хафталик муддатга масофавий (онлайн) шаклга ўтказилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нейротармоқ Вена университетига қабул қилинди
Фан-техника | 23:31 / 05.04.2025
-
Европа билан шериклик, бекор қилинган хусусийлаштириш ва Leapmotor'га тақиқ — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:59 / 05.04.2025
-
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди
Жаҳон | 22:38 / 05.04.2025
-
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади
Ўзбекистон | 22:34 / 05.04.2025
Мавзуга оид

10:35 / 09.07.2022
Урганч давлат педагогика институти ташкил этилади

22:10 / 16.02.2022
Жиззахда педагогика институти ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди

18:20 / 06.02.2022
“Гўё биз театрдаги қўғирчоқ” – талабаларнинг анъанавий таълимга қайтилишига муносабати

16:45 / 03.02.2022