Ўзбекистон | 10:35 / 09.07.2022
14964
3 дақиқада ўқилади

Урганч давлат педагогика институти ташкил этилади

Фото: Shutterstock

«Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Унда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларини тизимли ривожлантириш ва уларда бошқарув фаолиятини такомиллаштириш, педагогика соҳасида таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида, Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институтини ташкил этиш белгилаб қўйилган.

2022/2023 ўқув йилида Урганч давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилинган талабалар ўқишларини тегишлилиги бўйича Урганч давлат педагогика институтида бошлайди.

Урганч давлат педагогика институтига ўтадиган йўналишлар ва мутахассисликлар:

  • 60110100 – Педагогика
  • 60110200 - Мактабгача таълим
  • 60110500 - Бошланғич таълим
  • 60111200 - Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси
  • 60111300 - Мусиқа таълими
  • 60111400 - Ўзбек тили ва адабиёти
  • 60111700 - Ўзга тилли гуруҳларда рус тили
  • 60111800 - Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили
  • 60112100 - Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
  • 60112200 - Жисмоний маданият
  • 60112300 - Технологик таълим

Магистратура мутахассисликлари:

  • 70110101 - Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият тури бўйича)
  • 70110201 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мактабгача таълим)
  • 70110501 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
  • 70111202 - Муҳандислик графикаси ва дизайн назарияси
  • 70111301 - Мусиқа таълими ва санъат
  • 70112201 - Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси
  • 70112301 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).

Урганч давлат педагогика институти фаолиятини молиялаштириш 2022 йилда республика бюджетидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Янгидан ташкил этилаётган Урганч давлат педагогика институтининг дастлабки фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан жорий таъмирлаш ва зарур жиҳозларни харид қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Урганч давлат университетининг Урганч шаҳри, Гурлан кўчасида жойлашган бино ва иншоотлари, тегишли ҳудуди ҳамда мавжуд барча жиҳозлари билан биргаликда Урганч давлат педагогика институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

Мавзуга оид