22:50 / 14.05.2021
17403

«Сеҳрли ечим йўқ» – Нетаняҳунинг маслаҳатчиси Фаластин билан зиддият ҳақида

Фото: Getty Images

Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳунинг маслаҳатчиси Марк Регев Фаластин ва Исроил ўртасидаги зиддиятни тўхтатиш талабларига «Сеҳрли ечим йўқ» деб жавоб берди.

Регев тўқнашувларни ҲАМАС бошлаганини ва Исроил бунинг бадалини тўлатиши кераклигини айтиб, сулҳ битимлари тўғрисида фикр билдирди.

«Ҳеч қандай сеҳрли ечим йўқ. Агар сиз вақтинча ўт очишни тўхтатишга мажбур қилмоқчи бўлсангиз, шунчаки бошлаган жойингизга қайтасиз. Бир ойдан кейин тағин ўша жойга келамиз. Сиз мендан ҲАМАС нега Исроилга ракета отди, деб сўраяпсиз, биз ҳам жавоб қайтаряпмиз. Бу турдаги жавоблар ечим эмас, улар муаммони янада кучайтиради.

Биз бу можарони хоҳламадик. Аммо энди бошланганини ҳисобга олсак, у абадий сукунат билан якунланиши керак. Бунинг ягона йўли эса Исроил томонидан ҲАМАСни, унинг ҳарбий тузилмаларини, қўмондонлиги ва бошқарувининг йўқ қилинишидир.

ҲАМАС шуни тушуниши керакки, Исроилга ракета отиш уларнинг манфаатига хизмат қилмайди».

Мавзу
Исроил ва Фаластин можароси
Яқин Шарқ май ойи ўрталарида Фаластин-Исроил можаросининг 2014 йилдан кейинги энг авж палласини бошдан кечирмоқда.
Барчаси
Top