Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги мактабнинг 9 нафар битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 5-сонли мактабнинг 9 нафар ўқувчиси олий ўқув юртига ўқишга кирди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий ўқув йилида мазкур мактабни 118 нафар ўқувчи битиради, бугунги кунда уларнинг 25 нафари 5,5 баллдан 7,5 баллгача бўлган натижалар билан IELTS топширган.

Ўқувчилар кирган олий таълим муассасалари орасида Webster University, TEAM University, MDIS Tashkent, Westminster International University in Tashkent, Полшадаги Vistula University, INHA университети, Тошкентдаги Bucheon университети, Россия президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси бор.
“Ўқувчиларни муваффақият билан табриклаб, келгуси ишларида муваффақият тилаймиз”, дейилади вазирлик маълумотида.
Мавзуга оид
10:51
Тошкентда қурилишдан тушган тўловлар аввало яшил ҳудудларга йўналтирилади
17:44 / 25.02.2026
Тошкентда 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлар амалиётидан воз кечилиши мумкин
18:56 / 22.02.2026
Тошкентда меҳмонхона қуриш учун 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
07:41 / 22.02.2026