Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолати Сенат назоратига олинди
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Андижон туманида ёш келинчакнинг олти эркак томонидан зўрлангани ҳолатини назоратга олди.
Сенат матбуот хизматининг қайд этишича, 17 май куни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда қўмитага дастлабки маълумотлар тақдим этилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Андижон вилояти ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилоятида беш нафар эркак дала шийпонида 18 ёшли келинни зўрлагани, келиннинг яқинлари қонунбузарларга чора кўришни сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026