Ўзбекистон | 09:17 / 18.05.2021
3624
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида газ таъминотида узилиш бўлади

Газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида Наманган вилоятининг маълум ҳудудларида табиий газ таъминотида узилиш бўлади.

Фото: KUN.UZ

2021 йил 18 май  куни “Hududgaz Namangan” газ таъминоти филиалининг “Namanganshahargaz” газ таъминоти бўлими томонидан шаҳар ҳудудидаги Жанубий айланма йўлида жойлашган газ тақсимлаш шохобчасидан чиқувчи газ тармоғини гидравлик тизимини яхшилаш ҳамда газ тармоғи қурилмаларини 2021—2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун таъмирлаш ишлари режалаштирилган.    

Шунга кўра, “Наманган 2” газ тақсимлаш шохобчасидан газ билан таъминланувчи  Наманган шаҳрининг “Бўстон”, “Илғор”, “Соҳибкор”, “Қадамжой”, “Олвализор”, “Янги аср”, “Обод”, “Дамбоғ”, “Зарбдор”, “Баҳор”, “Шарқ тонги”, “Тараққиёт”, “Бобуршоҳ”, “Ҳақиқат”, “Лола” ва “Янги қурилиш”, “Ғишткўприк”, “Маданий”, “Шаршара” (Кўп қаватли уйлар) МФЙ ҳудудларига ҳамда Наманган туманидаги “Қумқўрғон”, “Ғалча”, “Равнақ” МФЙларидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2021 йил 18 май куни соат 08:00 дан 19 май куни 08:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

“Hududgaz Namangan” матбуот хизматининг хабарига кўра, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид