Ўзбекистон | 07:43 / 20.05.2021
3002
1 дақиқада ўқилади

20 май куни Ўзбекистонда ҳаво қуруқ, кам булутли бўлади 

20 майда кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво қуруқ, кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража иссиқни, жанубда ва чўл ҳудудларда 38 даража иссиқни ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража иссиқ бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид