Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААнинг 3та авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозлар сонини оширади
Жорий йил 19-20 май кунлари Транспорт вазирлигида Бирлашган Араб Амирликлари авиация маъмурияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, парвозларни кўпайтириш, янги йўналишларда авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Икки мамлакат авиация маъмурияти вакиллари ўртасида бўлиб ўтган маслаҳатлашувлар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
"FlyDubai" авиакомпанияси Дубай – Тошкент – Дубай йўналишида парвозлар сонини ҳафтасига 5тадан 6та рейсга оширади;
"Air Arabia PJSC" авиакомпанияси Шаржа – Тошкент – Шаржа йўналишида парвозларни ҳафтасига 2тадан 3та рейсга кўпайтиради;
"Air Arabia Abu Dhabi" авиакомпанияси Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида парвозларни ҳафтасига 2тадан 4та рейсга қадар кўпайтиради.
Шунингдек, "Wizz Air Abu Dhabi" авиакомпаниясига Бухоро ва Урганч шаҳарларига парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш борасида келишиб олди, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026