Ўзбекистон | 07:44 / 21.05.2021
2213
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво сақланиб туради 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда қуруқ, кам булутли об-ҳаво бўлиши сақланиб туради, фақат кечга томон Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида конвектив булутлилик ривожланиши ҳисобига баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 27-32 даража иссиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида 38 даража иссиқ бўлади.

Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид