Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Ким Чен билан учрашиши шартини айтди
Жо Байден КХДР раҳбари билан унинг ядровий қуролларини муҳокама қилиш ниятида.
Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан маълум шартлар асосида учрашишга тайёр. У бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан ҳамкорликдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Журналистлар Байдендан АҚШ ва КХДР раҳбарлари учрашуви ташкил этилиши учун қандай шарт қўйилиши мумкинлигини сўрашди.
"Агар Ким Чен Ин мен билан учрашиш учун шартимга кўнса, учрашишим мумкин. Бу шарт унинг ядровий қуролларини муҳокама қилишдан иборат бўлади", - деди Байден.
"Аниғини билишим керак", - деди Байден КХДР етакчиси билан бўладиган эҳтимолий учрашув ҳақида гапираркан.
"Жамоам КХДРдаги ҳамкасблари билан учрашиб, айнан қандай масала бўйича учрашишимиз мумкинлигини биладиган бўлса, бунга кафолат беришим мумкин", - дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
16:31 / 25.02.2026
Ким Чен Ин 13 ёшли қизини КХДР ядровий кучлари куратори этиб тайинлади
15:55 / 13.02.2026
Ким Чен Ин қизини ворис сифатида танлаб бўлган – Жанубий Корея разведкаси
14:43 / 30.01.2026
Ким Чен Ин КХДРни “ўзгартириш”га ваъда берди
18:49 / 05.01.2026