Ўзбекистон | 12:30 / 22.05.2021
2786
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўрик экспорти бошланди

Фарғона вилоятидан четга ўрикнинг эртапишар навини экспорт қилиш бошланди.

Фарғона вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Бешариқ ва Ўзбекистон туманлари бу борада етакчилик қилишмоқда. 

“Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш божхона пункти томонидан сутканинг 24 соати давомида қишлоқ хўжалиги товарлари экспорти бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилиши йўлга қўйилган. 

2020 йилда вилоятдан жами 17 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 19 минг 366 тонна ўрик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, Латвия, БАА, Украина ва Германия каби давлатларга экспорт қилинган.

2021 йилда ҳам ўрикнинг дастлабки партиялари Россияга экспорт қилиниши бошланган. “Марғилон”, “Водий”, “Қувасой”  ва “Қиргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт божхона режимига ўрик маҳсулотлари расмийлаштирилмоқда. 

Аввалроқ Фарғона вилоятидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида хорижга қанча гилос экспорт қилингани маълум қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид