Жамият | 18:06 / 22.05.2021
4726
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда портлаган «Nexia»да ака-укалар вафот этган

Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳабарига кўра, бугун, 22 май куни Чироқчи туман «Навоий» МФЙ Теракзор кўчасидан ўтган йўлда туманнинг «Қумдарё» МФЙ Оқтунли қишлоғида яшаган Б.Ж., унинг отаси Э.М.га тегишли бўлган «Nexia-1» русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда кучли портлаш содир бўлган.

Натижада «Nexia-1» автомашина ҳайдовчиси Б.Ж. ва автомобил салонида йўловчи сифатида кетаётган унинг укаси Х.Ж. воқеа жойида вафот этганлар.

Шунингдек, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган қишлоқдоши А.С. оғир тан жароҳати олиб туман тез тиббий ёрдам бўлимига тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан 22.05.2021 йилда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид