15:00 / 23.05.2021
19727

«Ростов» Элдор Шомуродовнинг трансферидан бонус олмайдиган бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 38-турида «Кальяри» дарвозасига ўйиндаги ягона голни уриб, «Женоа»га ғалаба келтирди. Шу тариқа ўзбекистонлик ҳужумчи мавсумдаги голлари сонини 8 тага етказиб олди. Шунингдек, Шомуродов А Серияда битта ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Агар Шомуродов яна битта гол урса ёки голга ассистентлик қилса, унинг собиқ жамоаси «Ростов» яна 500 минг евро пул ишлаб олиши мумкин эди. Чунки футболчи «Ростов»дан «Женоа»га ўтганда, у А Сериядаги биринчи мавсумида гол+ассист кўрсаткичида 10 балл ишласа, «Женоа» қўшимча 500 минг евро тўлаши шартномада кўрсатилган.

Шомуродов бутун мавсум давомида 8 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди, лекин шартномада А Сериядаги натижалар инобатга олиниши белгилангани сабаб «Ростов» 500 минг евро бонусдан қуруқ қолди. Чунки ҳужумчи А Серияда 8 та + 1 ассистни амалга оширди.

Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсум олдидан «Ростов»дан «Женоа»га 7 миллион еврога ўтганди. Европанинг топ-5 лигаларида майдонга тушган иккинчи (Илёс Зейтуллаевдан кейин), бундай лигаларда гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.

Top