Ўзбекистон | 23:19 / 23.05.2021
13478
1 дақиқада ўқилади

«Ёшлар форуми Андижон 2021» фестивали якунланди

20-22 май кунлари Андижонда «Ёшлар форуми Андижон 2021» фестивали бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган форумнинг мақсади Андижон вилоятида мактаб битирувчилари ҳамда 30 ёшгача бўлган ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича Андижон тажрибасини кенг тарғиб этишдан иборатлиги айтилди.

Фестивалнинг учинчи куни тадбир иштирокчилари Асакадаги «Uzauto Motors» автомобил заводида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни ва шароитлар билан танишдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар Андижон шаҳрининг Регистон майдонида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган ярмаркада бўлишди. Унда мактаб битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таништирилди.

22 май оқшомида Андижон шаҳри марказида форум якунига бағишланган галаконцерт ўтказилди. Унда Aндижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Aбдураҳмонов ҳамда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирок этди. Турли соҳаларда ўз иқтидорларини намойиш этаётган ёшлар тақдирланди.

«Андижон оқшомлари» шоу-концерти давомида маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков бошчилигидаги эстрада юлдузлари томонидан дастур намойиш этилди.

Мавзуга оид