Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бувайда туманида инновацион кўчма автосинфхона ишга туширилди
Бувайда туманидаги “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт клуби мутахассислари ташаббуси билан Республикада биринчи бўлиб, инновацион кўчма автосинфхона ташкил этилди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Инновацион кўчма автосинфхонани ташкил этишдан мақсад, сўнгги вақтларда ўқувчилар иштирокида содир бўлаётган турли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ўқувчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мукаммал ўргатишдан иборат.
Туман “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув-спорт клуби мутахассислари ташаббуси билан ташкил этилган кўчма автосинфхона республикада биринчилардан бўлиб Бувайдада ташкил этилгани айтилмоқда.
Автосинфхона автобусда ташкил этилган, у бир вақтнинг ўзида 25 нафар ўқувчига йўл харакати қоидаларига оид билимларини мустаҳкамлаш имконини беради. Кўчма синфхона барча йўл ҳаракати белгилари, интерактив доска, компьютер каби замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланган.
Таъкидланишича, ҳозирда автосинфхона режа асосида тумандаги барча мактабларга бориб, мутахассислар томонидан ўқувчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ўргатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида май ойининг иккинчи ҳафтасида 20 киши ЙТҲ қурбони бўлгани, 18 киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:52 / 13.01.2026
Бувайдада буйруқни бажаргани учун ишдан олинган мактаб директори лавозимига тикланди
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
11:30 / 09.01.2026
Бувайдадаги мактаб директори ишга қайта тикланадиган бўлди
17:20 / 07.01.2026