Ўзбекистон | 11:00 / 25.05.2021
20725
1 дақиқада ўқилади

Қурилиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Сариосиё туманининг собиқ ҳокими Ўктам Тўраев қурилиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Қурилиш вазири ўринбосари Эркин Искандаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган Ўктам Тўраев тайинланмоқда.

Ўктам Тўраев

Ўктам Тўраев 1979 йилнинг 25 октябрида Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. 2000 йилда Термиз давлат университети, 2002 йилда Тошкент автомобиль-йўллар институти, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

У 2017 йилда Бойсун тумани ҳокими этиб тайинлангунга қадар Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йилдан буён Сариосиё тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, Халқ депутатлари Сариосиё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ўктам Тўраев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид