Жаҳон | 15:25 / 26.05.2021
5212
1 дақиқада ўқилади

Украинада Россия ва Беларусдан электр энергияси олиш тақиқланди

Украина энергетика вазири Герман Галушченконинг сўзларига кўра, бу мамлакатлардан энергия импорт қилиниши Украинанинг энергетика соҳасидаги стратегик мақсадларига зид бўлиб, энергетика хавфсизлигига таҳдид солади.

Украина энергетика ва коммунал хизматлар соҳасини мувофиқлаштириш миллий комиссияси Россия ва Беларусдан электр энергияси импортини тақиқлади. Бу ҳақда «Европейская солидарность» фракцияси депутати Алексей Гончаренко ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг ёзишича, бу мамлакатлардан Украинага электр энергияси импорти 2021 йил 1 октябргача тақиқланган.

Аввалроқ Украина энергетика вазири Герман Галушченко Россия ва Беларусдан электр энергияси импорт қилинишини тақиқлашни сўраб миллий комиссияга мурожаат қилганди.

Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатлардан энергия импорт қилиниши Украинанинг энергетика соҳасидаги стратегик мақсадларига зид бўлиб, энергетика хавфсизлигига таҳдид солади.

13 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия ва Беларусдан электр энергияси импорт қилинишини чеклаш кўзда тутилган қонунни имзолаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид