Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Байденни ўлдириш билан таҳдид қилган шахс қўлга олинди
Жон Бенжамин Торнтон президентдан ташқари, мамлакатдаги қатор расмий шахсларни ҳам бирёқли қилишини билдирган.
АҚШнинг Ню-Мексико штатида мамлакат президенти Жо Байденни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак қўлга олинди, деб хабар берди KIDK.
Жон Бенжамин Торнтон президентдан ташқари, мамлакатдаги қатор расмий шахсларни ҳам бирёқли қилишини билдирган. Торнтон уларга ана шу мазмундаги мактублар жўнатган ҳамда Facebook саҳифасида ҳам постлар жойлаган.
ФҚБнинг билдиришича, мактублар Торнтоннинг телефонидан жўнатилган. Қайд этилишича, у 2020 йилда ҳам ана шундай иддаолар билан чиққан, аммо ўшанда Торнтонга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.
"2020 йил 11 ноябрда таҳдидли хабарлар олган бир неча киши Торнтон устидан шикоят қилган", - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
11:29 / 08.05.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026