Ўзбекистон | 16:24 / 27.05.2021
1348
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада ҳужжатларда қайд этилмаган 313 млн сўмлик товарлар аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари умумий қиймати 313,6 миллион сўмлик 7840 дона юк автотранспорт воситаларининг мой фильтри товарлари ҳужжатларда камайтириб кўрсатилганлигини аниқлади. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган юк автотранспорт воситалари учун мўлжалланган мой фильтрлари товарларини вақтинча сақлаш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилган.

Масъул идора ходимлари томонидан мазкур юклар ҳужжатлар билан солиштирилганида, умумий қиймати 313,6 миллион сўмлик 7840 дона юк автотранспорт воситаларининг мой фильтри товарлари ҳужжатларда камайтириб кўрсатилганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Аввалроқ, Фарғонадаги тезкор тадбирда божхона ходимлари 14 миллион сўмлик маиший техникаларнинг ҳужжати йўқлигини аниқлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид