Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ профилактика инспекторлари уй-жой билан таъминланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2021-2023 йилларда ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини бевосита улар хизматни ўтайдиган ҳудудда жойлашадиган хизмат уй-жойлари билан таъминлаш дастури тасдиқланди.
Дастур қуйидагиларни назарда тутади:
- жами - 2965та, шундан 2021 йилда 993та, 2022 йилда 988та ҳамда 2023 йилда 984та уй-жойни янгидан қуриш;
- жами - 223та, шундан 2021 йилда 80та, 2022 йилда 72та ҳамда 2023 йилда 71та янги хонадон харид қилиш;
- жами - 161та, шундан 2021 йилда 63та, 2022 йилда 51та ҳамда 2023 йилда 47та уй-жойни тўлиқ таъмирлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ДУК дастур доирасида хизмат уй-жойларини қуриш бўйича буюртмачи ҳисобланади.
Хизмат уй-жойлари президентнинг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ 0,02 гектар ҳажмдаги ер участкаларида жойлаштириладиган, ҳовли иншоотларига эга бўлган бир қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойларнинг намунавий лойиҳаси бўйича қурилади.
Қурилиш компанияларини танлаш учун тендер ўтказилади.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
18:14 / 04.10.2025