Тошкент – Тел-Авив авиақатнови қайта тикланди
Ўзбекистон ва Исроилда эпидемиологик вазият ҳамда режали қайта тикланишни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент-Тел-Авив-Тошкент қатнови қайта тикланди.
“Uzbekistan Airways” хабарига кўра, Тошкент-Тел-Авив-Тошкент йўналиши бўйича парвоз 2021 йил 24 май куни амалга оширилди.
Мунтазам авиақатнов ҳафтада бир марта, душанба куни амалга оширилади. Тошкент – Тел-Авив авиачиптасининг нархи 4 276 000 сўмдан бошланади. Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналиши авиачиптаси нархи 5 738 000 сўмдан бошланади (нархлар 3 фоиз чегирмани ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган).
Хорижий фуқароларга Исроилга кириш ва транзит мақсадида фойдаланиш тақиқланганди. Ушбу рўйхат Исроил фуқаролари ва резидентлари, аҳоли ва иммиграция бошқармаси томонидан берилган рухсатномага эга йўловчиларни ўз ичига олмайди.
72 соатдан кўпроқ вақт давомида Исроилдан ташқарида бўлган, ушбу давлатга кирган ёки транзит йўловчилар ва экипаж аъзолари 72 соат олдин COVID-19 учун ПЗР-тестини топшириши ва биринчи нуқтадан чиқишдан олдин тестнинг салбий натижасини олиши керак.
Исроилга келадиганлар «Кириш ҳисоботи» шаклини Исроилга парвоз қилишдан олдин 24 соатдан кечиктирмасдан тўлдиришлари керак ва Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон рухсат олишлари талаб этилади.
Бундан ташқари, йўловчилар COVID-19 харажатларини қоплаш учун тиббий суғуртага (Исроил фуқаролари ва резидентларига тааллуқли эмас) эга бўлишлари керак.
Авиакомпания хабарига кўра, йўловчилар Исроилга келишлари билан COVID-19 учун ПЗР-тестини топширади ва 14 кунгача карантинда сақланиши мумкин.
Мавзуга оид
21:07
Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
18:14 / 27.12.2024
Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар – Тошкент ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалари меъёрдан 29 марта ошди
08:01 / 27.12.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024