Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад Сурия президенти сайловларида ғалаба қозонди
Суриянинг амалдаги президенти Башар Асад мамлакатда 26 май куни ўтган президент сайловлари натижаларига кўра яна 7 йиллик муддатга қайта сайланди. Сурия президенти лавозимини 2000 йилдан бери эгаллаб келаётган Асадни 95 фоиздан кўпроқ сайловчи қўллаб-қувватлаган.
Сайловларда иштирок этган 18 млндан кўпроқ фуқаронинг 13 млн 540 мингдан зиёди ёки 95,1 фоизи Асад учун ўз овозини берган. Қолган икки номзод – Халқ кенгаши масалалари бўйича собиқ вазир Абдулла Саллум Абдулла учун 1,5 фоиз, ички мухолифат вакили Маҳмуд Аҳмад Марий учун 3,3 фоиз овоз берилган.
Овоз бериш жараёнида 14,2 миллион суриялик иштирок этган. Сайловда давомат 78 фоизни ташкил этган.
Хорижий кузатувчилар Асад сайловларда ҳеч қандай қийинчиликсиз ғалаба қозонишини таъкидлаб келишган. Бу сайловлар мамлакатда фуқаролик уруши бошланган 2011 йилдан бери ўтказилган иккинчи президент сайловлари бўлди. 2014 йилда ўтган аввалги сайловларда ҳам Асад 88 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонганди. Ўшанда сайловларга узоқ йиллар давомида биринчи марта Асад оиласи аъзолари ҳисобланмаган номзодлар иштирок этиш учун қўйилган.
- Башар Асад Сурияни 2000 йилдан буён бошқариб келмоқда. У президентлик лавозимида мамлакатни 1971 йилдан бошлаб бошқарган Ҳазиф Асаднинг ўрнини эгаллаган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026