Иқтисодиёт | 20:36 / 28.05.2021
8376
2 дақиқада ўқилади

Уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, турар жойларни таъмирлаш ишлари бўйича видеоселекторда айтиб ўтди.

«Туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, жорий йилда 456та авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш лозим. Ушбу мақсадларга, жорий йилда Ишметов 100 миллиард сўм, вилоят ҳокимлари 60 миллиард сўм ажратсин.

Бундан ташқари, жорий йилда 2 минг 400та, келгуси 2 йилда 4 минг 100та кўп квартирали уйларни таъмирлаш керак. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилади. Жамғарма маблағлари тенг улушларда республика ва маҳаллий бюджет ҳисобидан шакллантирилади.

Вазирлик сейсмик носоз кўп қаватли уйларнинг бузилиши ҳақидаги хабарга изоҳ  берди

Бунда, кўп қаватли уйларни таъмирлаш харажатларининг 30 фоизи мулкдорлар томонидан, қолган 70 фоизи эса жамғарма маблағларидан амалга оширилади.

Таъмирлаш ишлари ва сифат устидан назорат Уй-жой инспекциясига юклатилади. Мазкур мақсадларга жорий йилда республика ва маҳаллий бюджетлардан 110 миллиард сўмдан (жами 220 миллиард сўм) маблағ ажратилади, қолган 100 миллиард сўмга аҳоли маблағлари жалб қилинади», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид