16:07 / 30.05.2021
10789
Реклама

DoorCooling+, No Frost ва бошқа жарангдор номлар ортида нима бор?

Фото: LG Electronics

Бугун LG музлаткичларининг айрим технологияларига чуқурроқ тўхталамиз: DoorCooling+ ўзи нима, инверторли компрессор нимага таъсир қилади, нима учун Fresh Balancer ва Fresh Converter зоналари керак ва No Frost Total No Frost’дан фарқи нимада?

Асосийдан бошлаймиз – LG музлаткичларидаги DoorCooling+™ белгиси нимани англатади?

Кўплаб музлаткичларда совуқ ҳаво фақатгина орқа панелдан узатилгани сабабли музлатиш ҳарорати турли зоналарда фарқ қиладиган бўлса, LG DoorCooling+™ да эса совуқ ҳаво нафақат орқадан, балки юқоридан ҳам тушади. Шу тариқа совуқ эшик жавонларига ҳам етиб бориб, олд камера қисмларини ҳам музлатади. Бу туфайли, зоналар ва маҳсулотларни салқин ушлаш жараёни 32 фоизга тезроқ ва бир маромда кечади. Натижа: маҳсулотлар бир маромда музлатилади ва эшик бўлинмаларида бўлса ҳам ўз шаффоф таъмини узоқроқ сақлайди.

DoorCooling+™ музлаткичларининг яна икки ажралиб турувчи жиҳати – 36 дБ минимал шовқин даражаси бўлиб, бу аввалги моделларга нисбатан 25 фоизгача камроқдир. Шунингдек, асосий корпус чегарасидан ташқарига чиқмасдан ва тортмаларни очишга тўсиқ бўлмасдан эшикни 90° гача очишга имкон берувчи нолли бўшлиқ ҳам мавжуд.

Агарда DoorCooling+ нималиги оз бўлса-да тушунарли бўлса, энди компрессорга ўтамиз.

Музлаткичда қандай компрессор ўрнатилганига энергия истеъмоли миқдори, иш самарадорлиги, босим ўзгарувчанлигига мутаносиблиги ва техниканинг чидамлилиги боғлиқ бўлади. Ва агарда кўплаб музлаткичларда стандарт коллекторли тур ёки оддий инверторли компрессор ўрнатилган бўлса, DoorCooling+™ музлаткичларида янгиланган Smart инверторли компрессор ўрнатилган. У нимаси билан фарқ қилади?

Smart инверторли компрессорининг аналогларидан асосий фарқи – тинч, деярли шовқинсиз иш режими ва энергия тежамкорлигидадир.  

Агар унинг асосий афзалликларини айтадиган бўлсак, у энергия истеъмолини  32 фоизгача камайтиради, узоқ муддатгача хизмат қилади, паст даражада шовқин чиқаради ва ўзгаришларсиз доимий ҳароратни ушлашга имкон беради.

Энди Fresh Balancer ва Fresh Converter ҳақида тўхталамиз.

DoorCooling+™ музлаткичларидаги бу иккита зонада сиз шунчаки регуляторни фақатгина керакли ҳолатга алмаштириш орқали ҳарорат ёки намлик режимидан бирини танлашингиз мумкин. Fresh Converter зонасида гўшт, балиқ ва сабзавотлар учун ҳароратнинг оптимал даражасини созлашингиз мумкин. Намлик даражасини созлаш учун эса бор-йўғи Fresh Balancer зонасида регуляторни мевалар ёки сабзавотларга алмаштирасиз.

Бу қандай амалга ошади:

Ниҳоят, музлаткични эритиш зарурияти ва No Frost функцияси ҳақидаги саволга ўтамиз. Шу ўринда ёқимли янгилик– No Frost белгили музлаткичларни муз ҳосил қилмай ишлагани туфайли эритишга ҳожат йўқ.

DoorCooling+™ музлаткичларининг кўплаб моделлари шунчаки No Frost эмас, балки Total No Frost функциясига ҳам эга. Бу нимани англатади?

Total No Frost – бу ўзининг кўп оқимли совуқ ҳаво юбориш хусусияти билан ажралиб турувчи одатий No Frost тизимининг модификация қилинган варианти. Техник тилдан таржима қилинганда, No Frost тизимида совуқ ҳаво фақат юқоридан пастга тушса, Total No Frost орқа девордан турли тешиклар орқали ҳар бир бурчакка етиб боради ва юқори самарадорликни таъминлайди.

Умид қиламизки, мазкур мақола сизга фойдали бўлиб, энди музлаткич излаётганда сизга айнан нима кераклигини аниқ биласиз.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top