Ёз келишига ҳам оз фурсат қолмоқда, бу эса кондиционер харид қилиш вақти келди дегани. Бироқ дўконга бориб, биринчи кўзга тушган моделни сотиб олишдан аввал кондиционер турлари ва ажралиб турувчи хусусиятлари қайд этилган қўлланма билан танишиб чиқинг. Энг машҳур кондиционерлар сплит-тизимга эга бўлиб, бугун улар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

Стандарт кондиционерлардан ташқари, LG маҳсулотлари қаторида бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин бўлган моделлар мавжуд: ҳавони тозаловчи функцияга эга бўлган кондиционерлар, эксклюзив дизайндаги кондиционерлар ва тасвирларни ўзгартириш имкониятига эга кондиционерлар. Келинглар, навбат билан кўриб чиқамиз.

Ҳавони тозаловчи функцияли DualCool

 

Ушбу сериядаги кондиционерларни одатий стандарт моделлардан ажралувчи асосий фарқи, улар хонани совитиш ва иситишдан ташқари ҳавони кичик заррачали чанг, микроб ва аллергенлардан тозалай олади. Чанг концентрациясини аниқловчи ва ифлосланиш даражасини намойиш этувчи PM 1.0 датчиги ёрдамида реал вақт режимида уйдаги ҳаво тозалигини назорат қилиш мумкин.

Ҳавони тозаловчи функцияли DualCool сериясида хонани 40 фоизга тезроқ совитувчи*, энергия истеъмолини 70 фоизгача камайтирувчи** ва сокин иш режимини таъминловчи икки каррали инверторли компрессор мавжуд бўлиб, сизнинг хордиқ чиқаришингизга халақит бермайди.

Ҳавони тозаловчи функцияли кондиционерлар категорияси иккита моделни ўз ичига олади: AP09RT ва AP12RT. Уларнинг асосий фарқи – иш унумдорлиги. AP09RT модели спо 27 м² гача майдонни, AP12RT модели эса до 36 м² гача бўлган майдонни совитишга қодир. Ўлчамлари, оғирлиги ва бошқа хусусиятлари деярли барида бир хил.

Art Cool Gallery

Бетакрор дизайнли мазкур ихчам кондиционерлар серияси ўз уйи деворига катта ўлчамдаги техникани осишни истамайдиган, аксинча, бирор-бир ноодатий ва минималистик қурилмани қидираётганлар учун ажойиб танлов бўла олади. Фон суратларини ўзгартириш имконияти туфайли сиз доимо интерьерга безак берган ҳолда Климтнинг «Бўса»сини бошқа исталган тасвир ёки фотосуратга алмаштиришингиз мумкин.