Атрофда содир бўлаётган ҳар бир нарсани англаш доимо ёқимли. Ҳар куни дунё тезлик билан ўзгармоқда, янги технологиялар пайдо бўлмоқда, мулоқот қилишнинг янги услублари пайдо бўлмоқда ва барча соҳалардан хабардор бўлиш эса қийинлашиб бормоқда. Аммо янги технологиялар қанчалик мураккаб бўлмасин, асосийси – интерфейсни интуитив тушунишдир. Бирон бир қийин вазифани тасаввур қилиб кўринг: тан олишимиз керак, исталган натижага эришиш учун уни ўзи нима эканлигини, қай тартибда амалга ошириш лозимлигини тушунишимиз вазифани осонроқ бажаришимизга имкон беради.   

LG Electronics (LG) компанияси оддий ва қулай фойдаланиш учун мураккаб технологияларни яратади. Тахминимизча, бирон бир гаджетни ишлашида қанчалик катта сондаги турли микросхемалар ва бошқа компонентлар бириктирилиши ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди. Муҳими – натижа. Буни эса LG жуда яхши уддаламоқда.

Ҳар қандай техникани сотиб олаётганда биринчи навбатдаги мақсад – қулайлик, осон ишлатиш, фойда ва оддийлик. Бу барча афзалликлар сизларга техникани қандай созлаш, бошқариш, у билан қандай қилиб максимал даражада самарали ва фойдали ишлаш ҳақида оддий тушунча бериши мумкин.

LG компанияси совитиш ва иситишдан ташқари сиз нафас оладиган ҳавони тозаловчи кондиционерни яратди. Ҳаво тозаловчи функцияли LG DUAL COOL'да ақлли РМ 1.0 датчиги ўрнатилган бўлиб, у реал вақт режимида ҳаводаги 1 микрометргача бўлган ифлослантирувчи моддаларнинг концентрациясини кузатиб боради. Ишончлилик ва чидамлилик мақсадида DUAL Inverter Compressor™ ўрнатилган бўлиб, компрессорга 10 йилгача кафолатланган хизмат қилиш муддатини беради. Икки томонлама инверторли компрессор туфайли кондиционер самарадорлиги ошган, яъни совитиш тезлиги 40 фоизга ортиб, энергия сарфлаш эса 70 фоизгача қисқарган.

LG DUAL COOL